Шаржа амирлигининг археологик топилмалари кўргазмаси

Шаржа амирлигининг археологик топилмалари кўргазмаси

 

apypavypap.jpg

 

Самарқанддаги “Silk Road” сайёҳлик марказида 2024 йил 18 апрелдан 22 майга қадар Шаржа археология бошқармасининг амирликдан олинган археологик кашфиётларн намойишига бағишланган кўргазмаси ташкил қилинади.

121 ноёб археологик асар ўрин олган мазкур кўргазма Шаржадаги тарихий даврлар, жумладан, бронза ва темир асри, мамлакатдаги ислом давригача бўлган ҳаётни тўлиқ ифодалаши билан қизиқарли  ва аҳамиятлидир,

Нуфузли кўргазма орқали археологик тадқиқотлар соҳасида ҳамкорликни мустаҳкамлаш, тажриба алмашиш ва маданий мерос соҳасида қўшма-илмий тадқиқотлар олиб бориш мақсад қилинган. Лойиҳа Бирлашган Араб Амирликларининг бой маданий, тарихий ва археологик жиҳатларини намойиш этиб, ташриф буюрувчиларга Шаржа амирлигининг маданий мероси, хилма-хиллиги ва тарихи билан яқиндан танишиш имконини беради.

Шаржадаги Млейха археологик ёдгорлигида сарой, истеҳкомлар, уйлар ва инсонлар ҳамда ҳайвонлар қабрлари топилган. Топилмаларнинг умумий майдони 3 километрга чўзилган. Млейхадан узоқ бўлмаган ҳудудда эса археологлар олтин, кумуш, бронза, темир, фил суяги, алебастр, шиша ва бошқалардан ясалган, безатилган буюмлар ҳам топишган. Бу буюмларда қадимги Миср, Юнон, Рим, Парфия, Ўрта Осиё, Ҳиндистон маданияти изларини кўриш мумкин.