Шарқ Ренессансининг буюк намояндаси
Шарқ Ренессансининг буюк намояндаси

Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитасида буюк шоир ва мутафаккир бобокалонимиз Алишер Навоий таваллудининг 583 йиллигига бағишлаб “Алишер Навоий – Шарқ Ренессансининг буюк намояндаси” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.
Тадбирда буюк аждодларимиз, айниқса Алишер Навоий меросини тарғиб ва ташвиқ этиш, уни содда ва тушунарли йўсинда халқимиз, айниқса ёш авлодга етказиш масалалари маънавий-маърифий соҳада олиб борилаётган ислоҳотларда устувор ўрин эгаллаши алоҳида таъкидланди.
Давра суҳбатида Тожик миллий маданий маркази, Тошкент шаҳар Грек маданий жамияти вакиллари ҳам иштиорк этди. Улар Алишер Навоий ижоди наинки Ўзбекистонда, балки жаҳоннинг турли давлатларида олимлар томонидан катта қизиқиш билан ўрганилаётганини эътироф этдилар.




