«Сарҳисоб» танлови
«Сарҳисоб» танлови

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Тошкент ислом университети билан ҳамкорликда мустақиллик йиллари Ўзбекистонда диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган ислоҳотларни кенг тарғиб этиш, тинчлик ва осойишталикни қадрлаш, динлараро бағрикенглик ва ҳамкорлик ғояларини оммалаштириш, халқимиз, айниқса, ўсиб келаётган ёш авлодни ёт ғоялардан ҳимоя қилишда фаоллик кўрсатган ижодкорларни қўллаб-қувватлаш ва муносиб рағбатлантириш мақсадида «Сарҳисоб» танловини ўтказади.
Танловнинг ҳудудий босқичида 2020 йилнинг 1 январидан 2020 йилнинг
1 декабргача газета ва журналларда босилган, радио орқали эфирга узатилган, телевидениеда кўрсатилган ва Интернет тармоғида эълон қилинган материаллар 2020 йилнинг 10 декабрига қадар қабул қилинади. Ҳудудий босқич ғолиблари республика босқичида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритишади.
Танловнинг ҳудудий босқичи 10 декабргача ўтказилиши кўзда тутилган.
Республика босқичи ғолиблари ҳудудий босқичда ғолиб чиққан иштирокчилар орасидан ҳакамлар ҳайъати томонидан танлов асосида сараланади. Танлов ғолиблари ОАВда эълон қилинади.
Танловнинг республика босқичида ғолиб, деб топилганлар мукофотлар билан тақдирланади:




