Шарафли йўл” танлови

“Шарафли йўл” танлови

 

bez-rrrrnrnrnnrrnrn222222nazvania.jpeg

 

Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси мамлакатимиз мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан “Шарафли йўл” видеороликлар танловини эълон қилди.

Ушбу ижодий лойиҳа ёш журналист ва блогерларнинг салоҳиятини қўллаб-қувватлаш, истиқлол йилларида амалга оширилган кенг кўламли ислоҳотларни замонавий медиа воситалари орқали тарғиб этиш ҳамда янги авлоднинг Ватан тараққиётига бўлган муносабатини намоён этишга қаратилгани билан аҳамиятли.

Танловда 18 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёш журналистлар ва блогерлар иштирок этиши мумкин. Ижодий ишлар “Энг яхши видеоролик”, “Сунъий интеллект ёрдамида яратилган энг яхши видеоролик” ҳамда “Мобилография асосида яратилган энг яхши видеоролик” номинациялари бўйича баҳоланади. 

Иштирокчилар “Мустақиллик менинг тақдиримда”, “Янги Ўзбекистон – янги имкониятлар мамлакати”, “Ёшлар – Янги Ўзбекистон бунёдкорлари” ва “Менинг Ватаним – менинг фахрим” каби долзарб мавзуларда видеороликлар тайёрлашлари мумкин. Мазкур йўналишлар ёшларнинг мустақиллик йилларидаги ўзгаришларга муносабати, Ватан равнақи йўлидаги орзу-интилишлари ва фуқаролик позициясини ижодий ёндашув асосида ифода этиш имконини беради.

Ижодий ишларни Ўзбекистон Журналистлар уюшмасига 2026 йил 20 августга қадар тақдим этиш мумкин. Танловнинг  ғолиб ва совриндорлари Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллиги арафасида эълон қилинади.