Самарқанд тарихи 3000 йилдан ортиқ

Самарқанд тарихи 3000 йилдан ортиқ

yvapyvapryvaapryvapyvapp.jpg

       ЮНЕСКОнинг 43-сессияси доирасида ўтган халқаро анжуманда Самарқанд тарихи қайта баҳоланди. Илмий далиллар ва археологик топилмаларга асосланган хулосага кўра, шаҳарнинг тарихи илгари айтилгандек 2750 йил эмас, балки уч минг йилдан ҳам қадимроқ экани тасдиқланди.

        Конференцияда Ўзбекистон ҳамда хорижлик олимлар Самарқанднинг бой тарихий, маънавий ва маданий мероси ҳақида маъруза қилиб, шаҳарнинг инсоният цивилизациясида тутган ўрнини илмий жиҳатдан ёритдилар. Археологик ва тарихий тадқиқотлар натижалари тақдим этилди.

       Мутахассисларнинг таъкидлашича, Афросиёб, Кўктепа ва бошқа археологик объектларда олиб борилган қазишмалар натижалари Самарқанд ҳудудидаги илк аҳоли манзилгоҳлари милоддан аввалги II минг йилликка бориб тақалишини кўрсатмоқда.