Самарқанд Глобал экологик фонд кенгашининг 71-йиғилиши бошланди

Самарқанд Глобал экологик фонд кенгашининг 71-йиғилиши бошланди

 

uuuu.jpg

 

Самарқанд шаҳрида Глобал экологик фонд (GEF) кенгашининг 71-йиғилиши ўз ишини бошлади.

GEFнинг VIII Ассамблеяси ҳамда “Eco Expo Central Asia 2026” халқаро кўргазмаси арафасида ўтказилаётган йиғилишда фондга аъзо 186 мамлакат вакиллари, халқаро ташкилотлар, молиявий институтлар, экологик агентликлар, фуқаролик жамияти ва хусусий сектор вакиллари иштирок этмоқда.

Тадбирнинг очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Президентининг экология масалалари бўйича маслаҳатчиси, Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов, Глобал экологик фонд бош директори ҳамда стратегия ва операциялар бўйича директори Клод Гаскон нутқ сўзлади.

Ассамблеянинг бу йилги мавзуси — “2030 йил учун сўнгги интилиш” — экологик инқироз кучайиб бораётган ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича халқаро мажбуриятларни бажариш учун вақт тобора қисқараётган шароитда, айниқса, долзарб.

 Бундан ташқари, GEF-9 дастурий стратегиясини тасдиқлаш, энг кам ривожланган мамлакатлар ва кичик орол давлатларини қўллаб-қувватлашнинг янги механизмларини жорий этиш масалалари ҳам кун тартибидан ўрин олган.

Фуқаролик жамияти ва маҳаллий ҳамжамиятларнинг экологик мақсадларга эришишдаги ўрнига алоҳида эътибор қаратилади. Ассамблея арафасида Самарқандда GEF фуқаролик жамияти ташкилотлари Форуми ҳам ўтказилади.