“Самарқанд дунёдаги энг гўзал шаҳар”
“Самарқанд дунёдаги энг гўзал шаҳар”

Кўҳна Самарқанднинг бой мероси Буюк Британия оммавий ахборот воситалари диққатини тортмоқда. Ушбу мамлакатнинг энг нуфузли газеталари – “Daily Express” ва “Sunday Express” электрон портали – “Express.co.uk”да кўҳна Самарқандга бағишланган мақола эълон қилинди.
Британия нашрида қайд этилишича, қадимий Самарқанд турли маданиятлар чорраҳаси бўлиб ҳам хизмат қилади. Айниқса Самарқанд мероси замонлар ва асрлар билан чамбарчас боғлиқлиги, қадимий шаҳарнинг ранг-баранг, бой тарихини ўрганишга интилаётганлар учун ташриф буюришга арзийдиган маскан эканлиги алоҳида қайд этилган.
– Самарқанд дунёдаги энг гўзал шаҳарлардан бири сифатида тан олинган, келгусида Европанинг машҳур йўналишлари каби кўплаб сайёҳларни жалб қилишига ишонамиз, – дейилади мақолада.
Материалда, шунингдек, ушбу тарихий шаҳар ўзининг бой маданий меросидан далолат берувчи кўплаб йирик ёдгорликларга эгалиги ёзилган. Масалан, Регистон майдони, Бибихоним масжиди, мафтункор Шоҳи Зинда ансамбли, Амир Темур мақбараси, Мирзо Улуғбек расадхонаси ана шундай бебаҳо иншоотлар сирасига киради.




