Самарқанд - Ҳамдўстликнинг Маданият пойтахти

Самарқанд - Ҳамдўстликнинг Маданият пойтахти

 yavrayprypr.jpg

  

     Санкт-Петербургда Х халқаро маданий форум доирасида МДҲга аъзо давлатлар Маданий ҳамкорлик кенгашининг ўттиз тўққизинчи мажлиси бўлиб ўтди. Ҳамдўстлик маданияти пойтахтлари дастури маданий мерос бойлигини намойиш этиш ва Ҳамдўстлик давлатлари ўртасида маданий алмашинувни ривожлантиришга қаратилган ноёб ташаббусдир.

     Тадбирда Ўзбекистон маданият вазири Озодбек Назарбеков 2024 йилда “Ҳамдўстлик Маданият пойтахти” давлатлараро дастурини Самарқандда амалга оширилишининг бориши ва кейинги йилларда дастурни амалга оширишда режалаштирилган ишлар ҳақида батафсил маълумотлар тақдим этди.

     Самарқанд МДҲ давлатларидан кўплаб меҳмонлар ва иштирокчиларни қабул қилган маданий алмашинув марказига айланди. Фестиваль ҳамда турли тадбирларни ўз ичига олган кўргазма ва концерт дастурлари, Ўзбекистон ва МДҲга аъзо давлатлар вакилларининг маҳорат дарслари ўтказилган мазкур тадбир бизга минтақамизнинг ўзига хос анъаналари, санъатини намойиш этиш имконини берди, шунингдек, халқларимиз ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлашга хизмат қилди.

     Бугун самарқандлик усталарнинг истеъдодли асарлари Нью-Йорк, Париж, Берлин, Лондон, Санкт-Петербург ва МДҲнинг бошқа шаҳарларидаги музейлар залларини безаб турибди.