Шайх Зайниддин бобо мақбараси

Шайх Зайниддин бобо мақбараси

ykeorykeoyeorykorykeoykerk.jpg

Шайх Зайниддин бобо мақбараси Тошкентдаги қадимий ёдгорликлардан бири саналади. Мақбари эски шаҳарнинг Кўкча даҳасида жойлашган.

Меъморий ёдгорлик Амир Темур буйруғига кўра қурилган дейилади. Лекин замонавий мутахассислар мақбара девор ва қуббасининг қурилиши тугатилган даврни XVI асрга тегишли, деб ҳисоблашади. Мақбарада Тошкентдаги энг қадимий ҳисобланган ёғоч нақшли эшиклар бор.

Зайниддин бобо ислом оламининг машҳур боғдодлик файласуфи Шоҳобиддин Абу Хафс Умар ас-Сухравардининг кичик ўғлидир. У ўттиз ёшларида (XIII асрда) отаси томонидан тариқатни тарғибот қилиш учун Тошкентга юборилади ва шаҳар четидаги Қуйи-орифон қишлоғига жойлашади. Бу ерда у узоқ йиллар ҳаёт кечириб, шайх сифатида Марказий Осиё тарихининг мураккаб даврида мўғул босқинидан азият чекаётган халқ дардига дармон бўлади. Зайниддин Бобо қаҳрамонликлари тўғрисида кўплаб халқ афсоналари мавжуд.

Мақбара чиройли гумбазли бўлиб, унинг атрофида чиллахона, чортоқ, тобутхона каби бинолар бўлган. Олд томони жануби-шарққа қаратилган. Мақбаранинг марказида Шайх Зайниддин бобо сағанаси, бурчакларида эса бошқа шахсларнинг қабрлари бор. Ривоятларга кўра, икки қаватли чиллахонада Зайниддин Бобо яшаган. Чиллахона иккита устма-уст қўйилган ўтовларни эслатади. Улар ер остига қурилган бўлиб, бинонинг фақатгина тепа қисми кўриниб туради. Чиллахоналар ҳажми шундай танланганки, пастки қаватдаги кузатувчи қуббада жой олган иккита дарча орқали қуёшни фақат йилда бир марта – 22 июнь ёзги тенгкунликда кўриш мумкин бўлган. Бундан билиш мумкинки, чиллахона ўша даврда деҳқон, чорвадор ва маҳаллий аҳоли учун оддий астраномик ускуна вазифасини ҳам бажарган.

ykerykeoryykeoyerkupyukrrp.jpg