Рехтагар уста
Рехтагар уста

Бухоролик ҳунарманд уста Мақсуд Маъмуров ота-боболаридан мерос рехтагарлик, яъни металлга ўй1ма нақш солиш касби билан шуғулланади.
Рехтагарлар сулоласининг тўртинчи авлод вакили катта-кичик қўнғироқлар, манқалдон, шам ўчиргич каби қадимги буюмлардан андоза олиб, ўз ижод намуналарини тайёрламоқда.
Уста бронзадан тайёрланган буюмларни пардозлаб, уларга лола гул, бодом гул, ислимий гуллар билан бойитилган бетакрор нақшли безак беради. Унинг ижодий ишлари айниқса, хорижлик сайёҳларни ўзига мафтун этмоқда.
ЎзА





