Рамазон ойида 10 миллиард сўмликдан кўп хайрия қилинди

Рамазон ойида 10 миллиард сўмликдан кўп  хайрия қилинди

sjhdrhjtshsergsrgserg.jpg

Рамазон саховат ойи ҳам. Бу улуғ ойда қилинган хайрияларга ўндан етти юз баробаргача ва ундан ҳам кўпайтириб берилади. Шу боис мўмин-мусулмон халқимиз бу ойда бошидан то охирига қадар хайрия ишларини кўпроқ қилишга шошилади. Имом-хатиблар ҳам бу даврда саховатпеша инсонларни хайриялар қилиб улкан ажру савоб олиб қолишга тарғиб қилади, эҳтиёжманд оилаларга далолат қилиб ҳақдорларнинг кўнглини обод қиладилар.

 

Бу йил Рамазон ойида ушбу анъана янада кенг қулоч ёзди. Ушбу муборак мавсум давомида имом-хатиблар ва саховотпеша инсонларнинг яхшилик йўлидаги ҳамкорлиги натижасида юртимиздаги бир неча ўн минглаб эҳтиёжманд оилаларга, “Мурувват” ва “Саховат” уйларига, шифохоналардаги ҳақдорларга 10 миллиард 35 миллион сўмдан ортиқ озиқ-овқат, кийим-кечак ва бошқа турдаги хайриялар етказиб берилди. Албатта, бу хайрия ишларининг ҳаммаси эмас. Маҳфий тутилган, ҳисобга киритилмаган хайриялар бундан ҳам кўп. Имом домлаларимиз мушкули бор, кўнгли синиқ, қўли юқа кишиларга моддий хайрияларни улашиш баробарида уларнинг кўнглини ширин сўз билан кўтариб, ҳақларига дуои хайрлар қилдилар.

 

Эслатиб ўтамиз, имом-хатиблар ташаббуси билан Рамазоннинг илк ҳафтасида қарийб 2 миллиард, икки ҳафтасида 4 миллиард сўмлик сўм хайрия қилинган эди.

 dytjtyjdjtdrjtdsegrsergfserg.jpg

djyjdrthjsreghsergsergershesrh.jpg