Рамазон ҳайити – саховат ва маънавий покланиш байрами
Рамазон ҳайити – саховат ва маънавий покланиш байрами

Бугун эрта тонгдан юртимизнинг 2 мингдан зиёд жоме масжидида Ҳайит намози ўқилди. Миллионлаб юртдошларимиз қалбида шукроналик билан ният қилинган бу ибодат онлари юртимиз тинчлиги ва халқимиз фаровонлиги учун қилинган дуоларга уланиб кетди.
Ушбу муқаддас байрам бу йил ҳар қачонгидан-да баланд руҳда, “Рамазон – меҳр-мурувват, аҳиллик ва шукроналик ойи” деган эзгу ғоя остида кутиб олинди. Рамазон ойи давомида амалга оширилган кенг кўламли хайрли ишлар мазкур ғоянинг амалий тасдиғи бўлди. Халқимизнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш мақсадида “Вақф” хайрия жамоат фондига 750 миллиард сўм ҳамда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги орқали 300 миллиард сўм маблағ ажратилгани инсон қадрини улуғлашга қаратилган тизимли ишларнинг дебочаси бўлди.