Рақамли технологиялар самараc
Рақамли технологиялар самараc

Сувчилар мактабида тегишли вазирлик ва идоралар, илмий-тадқиқот ҳамда олий таълим муассасалари, халқаро молия институтлари, донор ва ҳамкор ташкилотлар вакиллари иштирокида иқлим ўзгариши ва сув ресурсларига бўлган босим ортиб бораётган шароитда сувдан тежамкор ва самарали фойдаланишнинг энг устувор вазифалари муҳокама қилинди.
Иқлим ўзгариши ва сув танқислиги тобора кучайиб бораётган шароитда сув ресурсларини ҳар томонлама тежаш ва улардан оқилона фойдаланиш муҳим аҳамият касб этмоқда. Бу эса сув хўжалигида рақамли технологиялар, замонавий ёндашувлар ва илмий ишланмаларни кенг жорий этишни тақозо этмоқда. Шу мақсадда Швейцария тараққиёт ва ҳамкорлик агентлиги кўмагида амалга оширилаётган лойиҳалар соҳада замонавий бошқарув усулларини татбиқ этиш ҳамда сувдан фойдаланиш маданиятини юксалтиришга қаратилган.
Давра суҳбатида “SMARTWATER” дастурининг янги имкониятлари тақдим этилди. Унаг кўра, мазкур дастур экинларнинг сувга бўлган эҳтиёжини аниқ ҳисоблаш, ортиқча сув сарфининг олдини олиш ва мавжуд сув ресурсларидан янада самарали фойдаланишда муҳим ҳисобланади.