Рақамлаштириш - савдо тизимида янги давр
Рақамлаштириш - савдо тизимида янги давр

Мамлакатимизда рақамли иқтисодиётни фаол ривожлантириш ва барча соҳаларда замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш бўйича чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Наманган вилоятида ҳам бозорлар ва савдо мажмуаларини рақамлаштириш ишлари жадаллаштирилиб, “Йўл харита”ларида белгиланган лойиҳа ва зарур тадбирлар тўлиқ бажарилмоқда.
Вилоят бозорлар ва савдо комплекслари фаолиятини мувофиқлаштириш уюшмасининг маълум қилишича, ҳозирга қадар Наманган шаҳридаги “Чорсу деҳқон универсал бозори”, “Ёшлик барака бозори”, “Яшил деҳқон бозори”, туманлардаги Норин, Уйчи, Янгиқўрғон, Тўрақўрғон деҳқон бозорлари, “Уйчи Ёрқўрғон барака бозори”, “Шоҳидон деҳқон бозори”, “Бекобод барака мажмуаси”да рақамлаштириш ишлари якунига етказилди.
Рақамлаштириш ўз самарасини берди. Бозорнинг бир ойлик тушум миқдори 200 миллион сўмга камайиб, 800 миллион сўмга етди. Келгусида ушбу бозорнинг қолган раста ва турғун савдо шохобчалари ҳам рақамлаштирилади, –