Президентнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси – юртимиз тараққиётига хизмат қилади
Президентнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси – юртимиз тараққиётига хизмат қилади

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида Президентининг 2020 йил 29 декабрь куни Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномаси мазмун-моҳияти ва унда илгари сурилган ташаббусларни халқимизга янада кенроқ етказиш мақсадида тарғибот-ташвиқот тадбири бўлиб ўтди.
Унда Марказ жамоаси, Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги Ҳадис илми мактаби ўқитувчи ва талабалари ҳамда Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳузуридаги малака ошириш маркази Самарқанд минтақавий филиали тингловчилари иштирок этди.
Тадбирда Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти ректори Иброҳим Йўлдошев ва Самарқанд давлат Чет тиллари институти ректори Илҳом Тўхтасиновнинг маърузалари тингланди.
Маърузачилар сўнгги йилларда юртимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, фан-таълим, маданият, тиббиёт соҳаларини ривожлантириш, иқтисодий барқарорликни таъминлаш бўйича олиб борилаётган ишлар ҳақида тўхталиб, ушбу йўналишларда эришилаётган ютуқлар ҳаётий мисоллар билан тушунтирилди.
Президентимизнинг Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномаси ҳам ушбу эзгу саъй-ҳаракатларнинг мантиқий давоми бўлгани, унда илгари сурилган таклиф ва ташаббуслар юртимиз тараққиётига хизмат қилиши эътироф этилди.




