Пресс-тур иштирокчилари Ислом цивилизация марказидаги қурилиш жараёнлари билан танишди
Пресс-тур иштирокчилари Ислом цивилизация марказидаги қурилиш жараёнлари билан танишди

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев томонидан Ислом обидаларини ва ислом илмини ўрганиш ва янги масжидлар қурилишига катта эътибор қаратмоқда.
Пойтахтимизнинг Олмазор туманида барпо этилаётган Ислом цивилизацияси маркази ана шундай обидалардан биридир.
Бугун Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан оммавий ахборот вакиллари ва блогерлар учун ташкил этилган пресс-турда мазкур Ислом цивилизация марказидаги қурилиш жараёнлари билан танишишга муваффақ бўлдик.
Бу ерда амалга оширилаётган ишлар бўйича ушбу марказ қурилиши бош муҳандиси Элёр Алиев атрофлича маълумот берди.
– Ушбу бино келажакда Ўзбекистоннинг кўркига айланади, – деди у. – Ҳозир бу ерда қурилиш ишлари қизғин кетмоқда. Марказнинг умумий майдони 8,5 гектар , баландлиги 65 метр ташкил этади. Бугунги кунда бинонинг асосий конструктив ишлари бажарилган. 1350 нафар ишчи меҳнат қилаётган марказ қурилишида айни чоғда қурилиш ишлари тизимли олиб борилмоқда. Ислом цивилизацияси маркази биноси қурилиши, марказнинг ички ва ташқи безаклари, ички ва ташқи мазмуни қурувчилар, етакчи олимларнинг яқиндан ҳамкорлиги жараёнида амалга оширилмоқда.

Лойиҳага кўра, марказ кўриниши юртимизнинг ҳашаматли иншоотларидан бирига айланади. Шу билан бирга, ушбу марказ академия, кутубхона, архив ва қўлёзмалар фондига, Ўзбекистон заминидан етишиб чиққан буюк мутафаккирлар ва уламолар томонидан асос солинган илмий ва диний мактабларга доир юртимизда ва чет элларда сақланаётган қадимий қўлёзма ва тошбосма китобларга, тарихий далил ва ҳужжатлар, археологик топилмалар, осори-атиқаларга, шу йўналишдаги замонавий илмий-тадқиқот ишлари, видео ва фото ҳужжатларга бой бўлади.

ЎзА




