Покистонлик зиёратчиларнинг Ўзбекистонга ташрифи ортмоқда

Покистонлик зиёратчиларнинг Ўзбекистонга ташрифи ортмоқда

yekryeoryekryuukpfcuafcuepee.jpg

– Ўзбекистон ва Покистон ўртасида бугун жуда фаол ва мувофиқлаштирилган алоқалар йўлга қўйилмоқда, - дейди халқаро эксперт, Покистон Глобал ва стратегик тадқиқотлар маркази президенти Саид Холид Амир Жаффри. – Покистон 1991 йилда Ўзбекистон мустақиллигини биринчилардан бўлиб тан олган давлатлардан ҳисобланади. Бироқ икки мамлакат ва икки халқ ўртасидаги алоқалар илдизи узоқ ўтмишга бориб тақалади.

 

Маълумки, ўзбек заминида Имом Бухорий, Имом Термизий, Ибн Сино, Мирзо Улуғбек ва бошқа даврининг буюк мутафаккир, аллома ва олимлар яшаб ўтган, уларнинг бебаҳо мероси Покистонга ҳам бевосита таъсир кўрсатган.

 

Ўзаро савдо-иқтисодий ҳамкорлик жадал суръатда ривожланмоқда. Сўнгги йилларда ушбу йўналишдаги кўрсаткич 4 баробарга ошгани таъкидланмоқда. Бу эса икки қардош давлат ўртасидаги муносабатларни янада кенгайтириш учун умумий манфаат ва салоҳият мавжудлигини кўрсатади.

 

Ўзбекистондан Покистонга келаётган делегациялар, шунингдек, Покистон делегацияларининг Тошкентга сафарлари тобора кўпайиб бораётгани савдо-сотиқни диверсификациялаш ва иқтисодий ҳамкорликнинг янги йўналишларидан фойдаланишга ундамоқда.

gspldgnolnrvkepryukpuya.jpg

Ўзбекистон ва Покистон ўртасида туризм саноатини ривожлантириш учун катта салоҳият мавжуд. Тармоқ компаниялари пандемиядан кейин ўзаро ҳамкорликни қайта тиклашмоқда. Покистонлик сайёҳлар зиёрат туризми йўналишида Ўзбекистонга фаол ташриф буюрмоқда.

 

 

«Дунё» АА