Поезд кечикканда йўловчиларга компенсация тўланади

Поезд кечикканда йўловчиларга компенсация тўланади

 

lrpolprolprolprolprolprolcfeeeeeeeeeeeeeeeeeeeeeeee.jpg

      Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси маҳаллий йўналишлардаги поездлар жадвалдан кечикиши юзасидан кўпайган шикоятлар ортидан Транспорт вазирлигига сўров юбордию

      Қўмита маълумотларига кўра, 2025 йил давомида йўловчилардан 51 та мурожаат келиб тушган. Хусусан, Тошкент-Бухоро йўналишидаги «Шарқ» поездлари доимий равишда 40 дақиқадан 1 соатгача кечикаётгани ва чипталарда келиш вақти ҳақида нотўғри маълумот берилаётгани қайд этилган.

      Рақобат қўмитаси сўрови бўйича Транспорт вазирлиги томонидан ишлаб чиқилаётган «Темирйўл транспортида йўловчиларни ташиш қоидалари»нинг янги таҳририда оддий ва тезюрар поездлар учун қуйидаги компенсация миқдорлари белгиланмоқда:

  • 15 дақиқадан 30 дақиқагача кечикканлик учун йўлкира (чипта ва плацкарт) қийматининг 15 фоизи миқдорида;

  • 31 дақиқадан 60 дақиқагача кечикканлик учун йўлкира (чипта ва плацкарт) қийматининг 25 фоизи миқдорида;

  • 61 дақиқадан 120 дақиқагача кечикканлик учун йўлкира (чипта ва плацкарт) қийматининг 50 фоизи миқдорида;

  • 121 дақиқадан ортиқ кечикканлик учун йўлкира (чипта ва плацкарт) қийматининг 100 фоизи миқдорида.