Паркентда Корея андозалари асосида қишлоқ

Паркентда Корея андозалари асосида қишлоқ

 

yvekrykeykerykerykve.jpg

 

      Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев бошчилигидаги  делегацияси аъзоларининг  Кореяеинг Геонгсангбук-до вилоятида жойлашган машҳур “Андонг Хахве” фолклор қишлоғи билан танишув чоғида, шундай этно-қишлоқни Паркент туманида ташкил этиш таклифи билдирилиб, Давлат раҳбари томонидан мазкур ташаббус маъқулланган эди.

       Ушбу лойиҳа муваффақиятли амалга оширилиб, ўз фаолиятини бошлади. Паркентда Корея андозалари асосида ташкил этилган қишлоқнинг очилиш маросимида меҳмонлар учун фольклор санъати чиқишлари, миллий либослар намойиши ва рассомчиликка оид тасвирий санъат кўргазмалари намойиш этилди. Маҳаллий ва хорижий ОАВ вакиллари, шу жумладан, Жанубий Кореянинг “MOVE” журнали ижодий гуруҳи учун эса Паркент тумани бўйлаб пресс-тур ташкил қилинди.

       Инфо-тур давомида “Family Resort” оилавий меҳмон уйи, шунингдек, “Кумушкон” ҳудудидаги “Олтин бел” тепалигида қурилаётган курорт зоналари, енгил турдаги меҳмонхоналар ва бошқа туристик инфратузилма лойиҳалари билан таништирилди.

       Паркент туманида ҳозир  4 та меҳмонхона, 88 та оилавий меҳмон уйлари, 4 та хостел ва 3 та санаторий фаолият юритмоқда. Шунингдек, 7 та туристик фирма орқали маҳаллий ва хорижий туристларга кенг қамровли хизматлар кўрсатилмоқда.