Пардозлаш ишларига тайёргарлик кўрилмоқда
Пардозлаш ишларига тайёргарлик кўрилмоқда

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази биносининг ташқи ва ички безак ишларида халқ амалий санъати ва ҳунармандчилик намуналарини қўллаш бўйича уста-ҳунармандлар иштирокидаги навбатдаги мажлисда биринчи навбатда ўрнатиладиган дарвоза ва эшикларнинг пардози бўйича эскизларни тайёрлаш масаласи муҳокама этилди.
Мажлисда Қурилиш дирекцияси, “12-трест” акциядорлик жамияти раҳбарияти, Тошкент шаҳар ҳокимияти «Ягона буюртмачи хизмати» вакиллари, олимлар ҳамда уста-ҳунармандлар иштирок этди.
Маждисда профессор Т.Қўзиев бинони пардозлаш доирасидаги ишларни жадаллаштириш долзарблигига алоҳида эътибор қаратди, шунингдек дарвоза ва эшикларнинг пардози бўйича эскизларни тайёрлаш юзасидан тавсияларини баён этди.
Устабоши М. Муродов ва “12-трест” акциядорлик жамияти бошқарувининг ўринбосари А.Дадамухамедов бинони пардозлаш ишлари доирасида биринчи навбатда ўрнатиладиган дарвоза ва эшикларни пардози бўйича ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.
Кун тартибидага масалалар батафсил муҳокама этилгандан сўнг қуйидаги вазифалар белгилаб олинди:
1.Пардозлаш ишлари доирасида эскиз тайёрлаш учун уста-хунармандларга Ислом цивилизацияси маркази биносидаги цокол ва 1-қаватдаги ташқи ва ички эшиклар эскизларини тайёрлаш учун масъуллар белгиланди.
2. “Карат проект” масъулияти чекланган жамият бош архитектори А.Турдиевтомонидан уста-ҳунармандларга бинодаги барча эшикларнинг ўлчамлари бўйича тўла-тўкис маълумот бериш топширилди.
3.Уста-ҳунармандларга бир ҳафта муддат ичида бириктирилган эшиклар бўйича эскизлар тайёрлаб келиш вазифаси юклатилди.
Х.Шукуров





