Оролбўйи минтақасида барқарорликни қўллаб-қувватлаш” лойиҳаси

Оролбўйи минтақасида барқарорликни қўллаб-қувватлаш” лойиҳаси

aauayayvacuacua.jpg

       Қорақалпоғистон Республикасида Япония ҳукумати томонидан Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Тараққиёт Дастурининг “Иқлимга чидамли қишлоқ хўжалиги орқали Оролбўйи минтақасида барқарорликни қўллаб-қувватлаш” лойиҳаси амалга оширилмоқда.

       Лойиҳанинг мақсади аҳолининг заиф қатламларининг озиқ-овқат ва иқтисодий хавфсизлигини ошириш, барқарор даромад манбаларини ривожлантириш ва замонавий экологик ечимларни жорий этишдан иборат.

       Жумладан Кегейли туманида Япония ҳукумати кўмагида ва БМТТД ҳамкорлигида “Дренаждан ўсиш сари” номли пилот лойиҳа амалга оширилмоқда. Лойиҳа дренаж сувларини йиғиш, тозалаш ва қайта фойдаланиш орқали боғ ва сабзавот етиштиришни йўлга қўйди. 48 850 долларлик ташаббус доирасида сув аввал балиқ ва артемия парваришига, кейин эса 15 кВт қуёш тизими орқали томчилатиб суғоришга ишлатилади. 

        Лойиҳа, шунингдек, қишлоқ аҳолиси учун иш ўринлари ва янги имкониятларни таъминлайдиган устахоналар ва кичик корхоналарни ташкил этишга ёрдам беради. Масалан, Нукус туманида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Тараққиёт Дастури кўмагида оқова сув қувурлари ва фитинглар ишлаб чиқариш цехи, Кегейли туманида эса йилига 600 тоннагача органик ўғит ишлаб чиқарадиган суюқ биогумус ишлаб чиқариш цехи очилган бўлса, Чимбой туманида маккажўхори таёқчалари ишлаб чиқариш цехи ташкил этилиб, йилига 1 минг 200 тоннагача маккажўхори ёрмаси қайта ишланади ва 4 нафар маҳаллий аҳоли доимий иш билан таъминланади.