Олтин водийнинг олтин ёши
Олтин водийнинг олтин ёши

Навoий вилояти а Зарафшон шаҳри ташкил топганлигининг 60 йиллигига нишонланди.
Ўтган асрнинг 50-60-йилларда Қизилқум саҳросида олтин конининг топилиши республикада қимматбаҳо металлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйишда муҳим аҳамиятга эга бўлди.
“Мурунтов” конининг ўзлаштирилиши ва 2-гидрометаллургия заводининг ишга туширилиши Зарафшон шаҳри қурилишига асос бўлди. Натижада бу шаҳар ҳақли равишда республиканинг олтин қазиб олиш ва ишлаб чиқариш марказига айланди.
Давлатимиз раҳбари бошчилигида олиб борилаётган ислоҳотлар натижасида Зарафшон шаҳри бугун таниб бўлмас даражада ўзгариб бормоқда. Замонавий турар-жойлар, янги ижтимоий объектлар шаҳар кўркига-кўрк қўшмоқда.
Янги уй-жойлар қурилиши, завод ва корхоналар, янги иш ўринлари очилиши ҳисобига шаҳар ҳудуди йилдан-йилга кенгайиб, аҳоли сони 100 минг нафарга яқинлашиб бормоқда.