Олимпиадада Буюк Британиянинг байроғини мусулмон спортчи кўтариб ўтди
Олимпиадада Буюк Британиянинг байроғини мусулмон спортчи кўтариб ўтди

Токиодаги Ёзги Олимпиаданинг тантанали очилиш маросимида Буюк Британия байроғини мусулмон Муҳаммад Субҳи Тақий кўтариб ўтди. Бу Буюк Британия вакили бўлган мусулмон спортчига биринчи марта бундай шарафли вазифанинг топширилишидир.

«Бу Олимпия ҳаракатидаги унутилмас лаҳза, - деди Муҳаммад Субҳи Тақий.- Мен илгари ҳам Олимпиадаларда медалларни қўлга киритган, ёпилиш маросимларида қатнашган эдим. Лекин бу сафар мен очилиш маросимида ва жамоанинг бошида бўлдим, бу унутилмас воқеадир».
Муҳаммад Субҳи Тақий эшкак эшиш бўйича икки карра Олимпиада чемпиони ва икки марта Олимпиада медалларини қўлга киритган.




