Олий таълим муассасаси талабалари учун диний-маърифий семинарлар

Олий таълим муассасаси талабалари учун диний-маърифий семинарлар

 akpkryukryukryukryukpykup.jpg

Шу кунларда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистондаги диний-маърифий таълим муассасалари ва илмий-тадқиқот марказлари ҳамда жойлардаги Ички ишлар бошқармаси ҳамкорлигида “Жаҳолатга қарши – маърифат” ҳамда “Илмдан бошқа нажот йўқ” мавзуларида семинарлар машғулотлари ўтказилмоқда.

 

Ҳадис илми мактабининг малакали ўқитувчилари Ҳ.Жўрабоев, Б.Мамашукуров ва Б.Азамов Жиззах давлат педагогика университети, Самарқанд давлат университети ва Самарқанд давлат чет тиллар институтида “Жаҳолатга қарши – маърифат” мавзусидаги ўқув семинарида ўз маърузалари билан иштирок этишди. Маърузачилар томонидан бугунги кунда юртимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, улкан қурилиш ва бунёдкорлик ишлари, ёшларнинг билим олишлари, замонавий касб-ҳунарларни эгаллашлари учун яратилаётган шароит ва имкониятлар хусусида фикр юритилди.

 

Шунингдек, барқарор тинчлигимизни, осуда ҳаётимизни кўра олмайдиган, онгу-тафаккурини бузғунчи ғоялар эгаллаган, ғараз ниятли турли оқим ва гуруҳлар, уларнинг қабиҳ ниятлари, ёвуз мақсадларига эришиш йўлида муқаддас ислом динини ниқоб қилиб олишгани ҳақида маълумотлар берилди. Энг ёмони, диний экстремизм ва ақидапарастликни тарғиб қилишда, жамиятда норозилик кайфиятини тарқатишда ёшларимиз энг кўп мурожаат қиладиган ижтимоий тармоқлардан кенг фойдаланишаётганлиги айтиб ўтилди. Айрим ҳолларда ёшларнинг билиб-билмай бу оқимлар таъсирига тушуб қолишаётганлиги маърузачилар томонидан афсус билан тилга олинди.

akcrekovkeovprpucpuypkruyr.jpg

Маърузачилар бугунги глобаллашув шароитида маънавий таҳдидлар кучайиб бораётганини, бу салбий иллатларни эътибордан четда қолдирмаслик лозимлиги айтиб ўтишди. Ёшларимизни турли ёт ғоялар, “оммавий маданият”, жиноятчилик, ҳуқуқбузарлик, гиёҳвандлик, экстремизм ва терроризм каби салбий иллатлардан сақлаш, огоҳ ва ҳушёр бўлиш, келажигимиз эгаларида мафкуравий иммунитетни шакллантириш учун фақат маърифатга, маънавиятга таяниш лозимлиги таъкидланди. Маърифат, илм уларнинг маънавий оламини, дунёқарашини бойитиш билан бирга ёшларимиздаги ватанпарварлик туйғуларини юксалтиришга ҳам хизмат қилиши, айтиб ўтилди.

 

Самимий мулоқот тарзида ўтган семинарларда олий таълим муассасаси талабалари ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислар томонидан атрофлича жавоб олишди.

 

Олий таълим муассасаси талабалари учун мазкур диний-маърифий мавзуларда ташкил этилган ўқув семинарлари давом этмоқда.

 

Ҳадис илми мактаби Матбуот хизмати