Ободлик касб этган муқаддас қадамжо

Ободлик касб этган муқаддас қадамжо

vovyekorykerykpyup.jpg

Етти пирлардан бири ҳисобланган Саййид Амир Кулол мангу макон топган Бухоро вилояти Когон туманидаги зиёратгоҳ кейинги йилларда янада ободлик касб этди.

 

Саййид Амир Калон биринчи устози Ҳазрат Саййид Аҳмад Отадан бошланғич тасаввуф илмидан  хабардор бўлди. Сўнгра Ромитан яқинидаги Самос қишлоғида туғилган Ҳазрат Хожа Муҳаммад Бобо Самосийдан бу билимларни янада кенгроқ  ўрганди.

 

Сўнгра отаси кулол – Амир Ҳамзадан ҳунар ўрганди. У ясаган сопол лаганлари-ю, коса ва кўзалари отасиникидан қолишмасди. Қўли теккан маҳсулотлар бозорга бориши билан тез сотилиб кетар, бу эса Амир Ҳамзанинг янада каттароқ иштиёқ ва мамнуният билан касбининг барча сир-асрорларини ўғлига ўргатишга сабаб бўларди.

 

Тарихий маълумотларга кўра, 1370 йилда вафот этган Ҳазрат Саййид Амир Кулолнинг валийлик даражаси жуда юксак бўлгани айтилади. У юздан ортиқ шогирд етиштирган Ҳазрат Саййид Амир Кулолнинг шогирдлари орасида энг машҳури Баҳоуддин Нақшбанд ҳазратлари ҳисобланади.

kandlkelokuvrykupfkp.jpg

“Саид Амир Кулол” мажмуасида жоме масжид, кулолчилик устахонаси ва меҳмонхона барпо этилган. Зиёратгоҳ ҳудудида кенг кўламдаги қурилиш, таъмирлаш ишлари ҳам бажарилган. Хусусан, мавжуд иншоотлар таъмирланиб, ҳудудда замонавий ва миллий андозалар асосида янги объектлар қурилди. Ёғоч ўймакорлигининг ноёб усулларидан фойдаланиб, устунли ҳордиқ олиш жойлари, ёзги айвонлар барпо этилди. Зиёратчилар учун барча шароит ва қулайликлар яратилди. Ён-атрофда гулзор ва яшил майсазорлар ташкил қилинди. Маҳаллий ҳамда хориждан келтирилган ноёб манзарали дарахтлар, буталар  масканга ўзгача кўрк бермоқда.

 

Муқаддас қадамжога зиёратчилар ташрифи эса тобора ортмоқда.