Нуруллабой саройининг янгича кўрки ва таровати

Нуруллабой саройининг янгича кўрки ва таровати

srhdrthsrdhjserawefsergsergsaewawfaw.jpg

          Хиванинг дунёга машҳур Ичанқалъа тарихий ва меъморий ёдгорликлар мажмуаси неча асрки сайёҳларни ўзига оҳанрабодек тортиб келади. Истиқлол даврида, айниқса, сўнгги уч-тўрт  йилда қадим кент том маънода сайёҳлик шаҳрига айланди. Бунинг учун яратилган мустаҳкам замин энг замонавий хизматлар кўрсатишга қодир меҳмонхоналар қурилиши, музейлар фондлари бойитилиши ва шаҳарга темир йўл келиши, тезюрар йўловчи поездлар қатнови йўлга қўйилиши орқали тўла намоён бўлди. 

 

Ўтган йили шаҳарга олдинги йиллардагига нисбатан беш ҳисса кўпроқ сайёҳлар ташриф буюргани халқаро ва ички туризмни ривожлантириш тизимидаги жадал ислоҳотлар самарасидир.

 

Ичанқалъадан кунботиш томонга беш юз қадамча юрсангиз Нуруллабой саройига борасиз.  1893-1904 йилларда Хива хони Муҳаммад Раҳимхон Соний фармони билан  қурилган бу меъморий обида Дишанқалъа ҳудудида бўлиб, ўз вақтида хонлар учун ёзги қароргоҳ вазифасини ўтаган. Ўз даврида Шарқ ва Ғарб меъморлиги анъаналари асосида қурилган ва юртимизда ягона бўлган саройга ёндош жойда чет эллик меҳмонларни қабул қилиш учун алоҳида қароргоҳ ҳам барпо этилган. Баланд эшик ва деразалар Хива яқинидаги Оқмачит қишлоғида яшаган меннонит мазҳабига мансуб немислар томонидан ясалган. Яна ўша давр учун ҳудудда янгилик тарзида сарой хоналарига голланд русумидаги печлар ҳам қурилган.

 xhtdtrhjdrgsergsrehsegfawefwaf.jpg

Бу обида вақт келиб тарихий вазифасидан айро тушиш асносида ҳатто меъморий кўркини йўқотиш даражасига боргани ҳам айни ҳақиқат. Ушбу мажмуа айнан давлат рахбарининг 2017 йилдаги ташаббусига асосан Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки маблағлари ҳисобидан тўла қайта таъмирланди. Энг муҳими, ўша йили  бошланган бу масъулиятли жараён тарихий обидага шикаст етмаган холда юртимизнинг энг машхур устолари томонидан мохирона амалга оширилди. Бу жараён икки боскичда ва уч йил  ичида сифатли якунига етказилганлиги хам унинг канчалик мураккаб ва ноёб жарёнлигидан далолат беради.

 

Иккинчи умрини бошлаган тарихий меъморий обида зиммасига эндиликда янги масъулиятли вазифа юкланди. Бу вазифа айни дамда юртимизнинг туристик салоҳиятини ошириш борасида олиб борилаётган ислоҳотларга мос ва хосдир.  Президентимизнинг юртимизда туризмни янада ривожлантириш борасидаги тарихий қарорлари ҳамда 2017 йил 17 ноябрдаги “Ҳунармандчиликни янада ривожлантириш ва ҳунармандларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони ижросини таъминлаш мақсадида ушбу улкан  саройда халқ ҳунармандлиги намуналари кўргазмасини ташкил этиш ғояси илгари сурилди ва қисқа фурсатда амалга оширилди.

 

 Асрни қаритган меъморий обида аслиятни сақлаган ҳолда тамомила янгиланган ва яна кўплаб асрларни, авлодларимиз ва сайёҳларни ўз кўриниши, салобати билан ҳайратга соладиган кошонага айланди.