Нурафшон — Бекобод — Янгиер йўналишида янги темир йўл қурилиши бошланди
Нурафшон — Бекобод — Янгиер йўналишида янги темир йўл қурилиши бошланди

Умумий узунлиги 110 километр бўлган Нурафшон — Пискент — Бўка — Бекобод — Боёвут — Янгиер йўналишидаги янги электрлаштирилган темир йўл тармоғи қурилиши бошланди.
Лойиҳа доирасида 4 та темир йўл бекати, 21 та йўл ўтказгич, 6 та кўприк ва 1 та ним тортиш станцияси қурилиши режалаштирилган.
Йўналиш автомобиль ва темир йўл кесишмаларисиз лойиҳалаштирилган. Шунингдек, у аҳоли турар жойларини четлаб ўтади ва атроф-муҳитга салбий таъсирни камайтириш чоралари кўрилгани билан ажралиб туради.