Нодир ва нафис китоблар тақдимоти

Нодир ва нафис китоблар тақдимоти

zehassehraserfgewaegfe.jpg

      Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида беш тилга таржима қилинган “Темур тузуклари” ва Махтумқули ғазалларидан иборат “Ошиқлар ҳақ ишқинда” китоблари тақдимоти бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази директорининг ўринбосари Шайх Абдулазиз Мансур, Марказ илмий тадқиқотлар бўлими бошлиғи Мирзо Кенжабек, зиёлилар, марказ ва оммави1й ахборот ходимлари иштирок этди.

srtjhsrtjds6rhjsrgserg.jpg

          Буюк саркарда, жаҳонгашта бобомиз Амир Темур ҳазратларидан беқиёс тарихий манба сифатида авлодларга мерос қолган “Темир тузуклари”нинг беш тилда (ўзбек, форс, рус, инглиз ва франсуз) бир жилд шаклида жамланиб, нашр қилинди. Ушбу китоб Марказ директори Шоазим Миноваров раҳбарлигидаги илмий ходимлар томонидан нашрга тайёрланди. Асар ўзига хос шарқона безаклар асосида замонавий кўринишда ўқувчиларга тақдим қилинди.

dtyjkesrhse54ysergserg.jpg

         Шунингдек, шоир, таржимон ва адиб Мирзо Кенжабек туркий халқларнинг севимли шоири Махтумқули Фироғийнинг диний шеърларидан иборат ижод намуналарини таржима қилиб, “Ошиқлар ҳақ ишқинда” номи остида нашрга тайёрлади.

         Бебаҳо меросларимиз намуналарини асраб-авайлаш, илмий ўрганиш ва уларни кенг жамоатчилик эътиборига ҳавола қилиш Ислом цивилизацияси маркази фаолиятининг устувор йўналишларидан бири. Ушбу беназир мерос намуналари халқимиз, айниқса, ёшларимиз онгида Ватанга муҳаббат, одоб-ахлоқ, юксак маънавий баркамоллик, ҳалоллик ва поклик каби тушунчаларнинг шаклланишида муҳим аҳамият касб этади.