Наврўз ўн кун нишонланади

Наврўз ўн кун нишонланади

 

vaprvaporvprovprarolapolaporvprovapr.jpg

 

Бу йил Сурхондарё вилоятида асосий байрам тадбирлари Термиз туманидаги “Янги Ўзбекистон” массиви амфитеатр майдонида кенг нишонланади. Шарқона янгиланиш ва яшариш айёмини миллий қадрият, урф-одат ва анъаналаримизни намоён этган ҳолда ўтказиш учун ҳудудда кенг қамровли тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда.

Вилоят ҳокимлигидан маълум қилишларича, жорий йил жанубдаги воҳада қадимий байрам муносабати билан ўн кун давомида турли қизиқарли тадбирлар уюштирилади. Ўзига хос урф-одатлар намойишлари, халқ сайиллари ва баҳорий сумалак, кўк сомса, ҳалим сингари ноёб таомлар кўргазмалари, кўпкари, кураш, арқон тортиш ва бошқа халқ ўйинлари ташкил этилади. Мусиқий томошалар, фольклор жамоалар ва машҳур бахшиларнинг чиқишлари байрам тадбирларига ўзгача завқ улашади.