“Навоий тажрибаси” тақдимоти
“Навоий тажрибаси” тақдимоти
Польша пойтахти Варшава шаҳрида бўлиб ўтаётган Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилотининг инсон ҳуқуқлари, демократия ва қонун устуворлиги ҳолатини муҳокама қилишга бағишланган халқаро конференциясида “Навоий тажрибаси” тақдимоти ўтказилди.
Навоий тажрибаси” шундан иборатки, вилоятда инсон ҳуқуқларини таъминлаш ва маиший коррупциянинг олдини олишда жамоатчилик назорати ролини кенгайтириш, хусусан, маҳаллий давлат органлари ҳузурида Жамоатчилик кенгашлари ролини оширишдан иборат.
Марказ 2022 йилдан бошлаб айнан мазкур йўналишда фаолият олиб бормоқда. Бутун дунёда ижтимоий аудит деган тушунча бор. Бу тушунча аслида жамоатчилик назоратини энг такомиллашган юқори нуқтаси. Давлат ресурслари, бюджет маблағларининг манзилли ва самарали сарфланиши, аниқ мақсадга йўналтирилишини ўрганиб бориш ва мана шу амалиётга ўтиш учун ижтимоий шерикчилик ва жамоатчилик назорати жудаям муҳим ҳисобланади.
“Навоий тажрибаси” асосида нодавлат тузилмалар фаолиятига маҳаллий давлат органларини ишонтириш, улар билан ижтимоий шерикчиликни йўлга қўйишдир.
P