Наманганда Япония таълим тажрибаси синовдан ўтказилмоқда
Наманганда Япония таълим тажрибаси синовдан ўтказилмоқда

Таълим сифатини ошириш, ўқувчиларда замонавий кўникмаларни шакллантириш ҳамда илғор хорижий тажрибаларни амалиётга жорий этиш мақсадида Наманганда Япониянинг таълим модели асосида тажриба-синов ишлари босқичма-босқич йўлга қўйилмоқда. Ушбу лойиҳа доирасида вилоят бўйича 17 та умумтаълим мактаби ва 18 та мактабгача таълим ташкилоти танлаб олиниб, уларда кунчиқар ўлка таълим тизимининг самарали йўналишлари жорий этилмоқда.
Юртимиз мактабларида япон тажрибасининг мақсад-вазифалари ва кутилаётган натижалари хусусида ўзаро фикр-мулоҳаза алмашилди. Қайд этилганидек, ўқувчиларда мустақил фикрлаш, юқори интизом, жамоада ишлаш маданияти, меҳнатсеварлик ва масъулият ҳиссини шакллантириш баробарида одоб-аҳлоқ фазилатларини кучайтириш лозим. Бу борада Ўзбекистон ва Япония халқлари ўртасида муштараклик, ўхшаш жиҳатлар жуда кўп.