Мусулмон олима космик парвозлар учун ўта тез двигател кашф қилди

Мусулмон олима космик парвозлар учун ўта тез двигател кашф қилди

ykprvkervekoenlvkeryukpfcuaycp.jpg

АҚШдаги Принстон плазма физикаси лабораторияси физиги Фотима Иброҳимий сайёралараро ракета двигателининг янги турини таклиф қилган. Бу двигател одамларни Марс ва бошқа сайёраларга ҳозир мавжуд бўлган космик кемалардан тезроқ етказиб боришга қодир.

 

Двигателнинг ўзига хос хусусияти шундаки, у доимий равишда плазмоидлар – ёпиқ магнит майдон томонидан қўллаб-қувватланадиган плазма тўплам ишлаб чиқаришга асосланган. Худди шундай конфигурация токамаклар ичида ҳам ҳосил бўлади, улар юқори магнитли спиралга эга бўлган майдон ҳосил бўлган ҳалқа каналидир (бу қувват чизиқларининг ўралиши ва бирлашишини тавсифлайди). Плазмоидлар магнит майдон чизиқларини қайта улаш орқали ҳосил бўлади. Симуляция натижаларига кўра тезлик сониясига 20 дан 500 километргача етади.