Мусулмон давлатлар ўртасида халқаро туризм ривожлантирилади

Мусулмон давлатлар ўртасида халқаро туризм ривожлантирилади

arhsrthaergawefaewfawegfwg.jpg

Дубайда сўнгги 18 ой ичида халқаро туризм соҳасида дунёдаги биринчи оммавий тадбир — «Арабиан Травел Маркет-2021» (АТМ-2021) халқаро сайёҳлик кўргазмаси иш бошлади.

 

«Саёҳат ва туризмнинг янги даври» шиори остида ўтаётган ушбу халқаро тадбирда дунёнинг 62 мамлакати, шунингдек Ўзбекистон, БАА, Саудия Арабистони, Миср, Озарбайжон, Индонезия, Малайзия ва бошқа мамлакатлар компаниялари қатнашмоқда.

 

Мазкур кўргазмада Марказий Осиё минтақасидан фақат Ўзбекистон ўзининг алоҳида стенди билан иштирок этмоқда.

 

Туризм ва спорт вазирлиги, «Анур тур», «Долорес тур» компаниялари, «Хайят» меҳмонхонаси ва бошқа сайёҳлик ташкилотлари вакиллари томонидан ташкил этилган Ўзбекистон стенди бўлажак сайёҳлар ва кўргазма ташкилотчиларининг эътиборини тортмоқда.

 

Кўргазма доирасида БАА ва Яқин Шарқдан Ўзбекистонга сайёҳлар оқимини кўпайтириш, миллий сайёҳлик брендини тарғиб қилиш масалалари юқорида қайд этилган сайёҳлик компаниялари вакиллари иштирокида муҳокама қилинган.

 shtshsaergawefawegfearsg.jpg

Аввалроқ Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ўртасида туристлар, ҳаж ва умра қилувчи зиёратчиларининг Подшоҳликда бўлиш шароитларини яхшилаш устида доимий иш олиб борилаётганини тўғрисида музокаралар олиб борилган эди. Ушбу келишувларда сўнгги йиллар Ўзбекистондан келувчи ҳаж ва умра зиёратчилари сони кескин ортгани ҳисобига «Uzbekistan Airways» фаол авиақатновларни йўлга қўйганини режага кўра, жорий йилнинг 1 июнидан бошлаб «Flynas»нинг Тошкент шаҳри билан дастлабки қатновлари йўлга қўйилиши, авиақатновлар ҳафтасига 8 марта амалга оширилиши, шундан 4 та қатнов «Riyoz-Toshkent-Riyoz», қолган 4 та парвоз «Жидда-Тошкент-Жидда» йўналишларида амалга оширилиши таъкидланган эди.