Муҳокамада - уста ва ҳунармандлар лойиҳалари

Муҳокамада - уста ва ҳунармандлар лойиҳалари

srthsdrthshaserfgasefersf.jpg

          Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази қурилишида бинонинг ташқи ва ички безак ишларида халқ амалий санъати ва ҳунармандчилик намуналарини қўллаш бўйича уста ва ҳунармандлар иштирокида мувофиқлаштирувчи ишчи  гуруҳининг навбатдаги мажлисида  бино эшиклари ва кичик порталлар безаклари эскизлари лойиҳалари муҳокама этилди.

         Самарқандлик уста-ҳунармандлар Мансур асадов ва Миржалол асадов марказ биносининг асосий порталидаги эшиклар эскизлари лойиҳаларини тақдим этдилар.

         Ёғоч ўймакорлиги халқимизнинг бир неча асрдан бери авлоддан авлодга ўтиб келаётган ноёб халқ амалий санъати дурдоналаридандир. Археологлар мазкур санъат асари қолдиқларини милодий эранинг III-IV асрларига хос эканлигини эътироф этганлар. Юртимизда мазкур йўналишни бизгача сақлаб келаётган қатор сулолалар мавжуд.

         Тарихий обидаларимиз, шаҳар дарвозалари ва устунларидаги бетакрор санъат асарлари бир неча асрлар ошса-да, ўз жозибасини йўқотмасдан келаяпти. Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази биносидаги эшиклар ҳам  уста-ҳунармандларимизнинг юксак маҳоратларини акс эттириши шубҳасиз.

sthshsergawefawefawef.jpg

         Ишчи гуруҳ йиғилишида, шунингдек ёғоч ўймакор усталари Рматулла Сирожиддинов, Қаҳрамон Валиев, Акмал Азаров, Зафар Қудратов, Азиз Пўлатов, Акмал Юсупов ва Маҳмуд Юсупов бино эшикларининг сиртлари ва  кичик порталлар эскизлари лойиҳаларини намойиш этишди.

         Ўзбекистонда Ислом цивилизация маркази директори Ш.Минаваров,  устабоши-ганчкор, академик М.Муродов,  Қурилиш дирекцияси, Тошкент шаҳар ҳокимияти “Ягона буюртмачи хизмати”нинг мутахассислари, уста-ҳунармандлар тақдим этилган эскизлар лойиҳаларини такомиллаштириш юзасидан ўз тавсияларини бердилар.

srthdtyejfjksrgerfgaesrg.jpg