“Мулла Қосим домла” масжиди очилди

“Мулла Қосим домла” масжиди очилди

uvneoneolvnlvypyukpryryory.jpg

Пойтахтимизнинг Мирзо Улуғбек туманида жойлашган “Мулла Қосим домла” жоме масжиди янги биносининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

 

– Сўнги пайтда жоме биноси яроқсиз ҳолатга келиб қолгани, жамоат сезиларли даражада ортиб, хонақоҳ торлик қилаётгани сабаб маҳалла фаоллари, намозхонлар масжидни қайта қуриш бўйича таклиф билан чиқди, – дейди масжид имом-хатиби Азимжон Алимжанов. – Ушбу хайрли ташаббусни Ўзбекистон мусулмонлари идораси қўллаб-қувватлади. Шундан сўнг қурилиш жараёнлари бошлаб юборилди. Жоменинг эски биноси 300 кишини сиғдирган бўлса, ҳозирги янги биноси 4200 намозхонга мўлжалланган. Биргина икки қаватли катта хонақоҳнинг ҳар бир қаватига 1000 нафардан намозхон сиғади.

 

Маълумот учун, “Муллақосим” масжиди 1,5 асрлик тарихга эга. 19 асрнинг 80 йилларда Мусобой деган киши “Бўз” маҳалласига кўчиб келган. Кейинроқ ўғилларига масжид ёнидаги ерда уй қуриб, уларнинг таълим-тарбиясига алоҳида эътибор беради. Жумладан, Қосим исмли ўғлини Саид Усмонхон деган устозга шогирдликка беради. Яхши илм олган мулла Қосим домла кўп йиллар шу ердаги маҳалла аҳлига хизмат қилади. Маҳалла домласи масжидни кенгайтириш учун уйини ҳадя қилади, ўзи маҳалладаги бошқа жойга кўчиб ўтади.

vnovnlveryukpyukpyukpryr.jpg

Масжид илк бор 1880-1885 йилларда Мулла Қосим бошчилигида маҳаллий аҳоли ҳашар хашар йўли билан “Бўз” қабристони ёнида қуради. Сўнг одамларга кўп хизмат қилган домла шарафига “Мулла Қосим домла” масжиди деб ном берилган.

 

Истиқлол туфайли ушбу масжид 1996 йил 25 июнда жоме мақомини олди. 1998 йил 13 августда Адлия бошқармасидан № 40 рақам билан қайта рўйхатдан ўтди. 1999 йили масжид, 2007 йили тахоратхона халқ ҳашари йўли билан замон талабига мос қилиб кайта таъмирланди. 2008 йил 2 сентябрда Тошкент шаҳар ер ресурслари ва Давлат кадастр бошқармаси жомени давлат рўйхатидан ўтказди.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

матбуот хизмати