Муҳаммад Ризо Огаҳий номидаги халқаро мукофот соҳиблари тақдирланди
Муҳаммад Ризо Огаҳий номидаги халқаро мукофот соҳиблари тақдирланди

Президентнинг тегишли қарорида белгиланган 6 та асосий номинациядан ташқари қўшимча 3 та рағбатлантирувчи мукофот ажратилди. Булар – “Бадиий таржима ривожига қўшган ҳиссаси учун” (Ўзбекистон фуқароларига), “Ўзбек адабиётини хорижда фаол тарғиб қилганлиги учун” (хорижлик таржимонга), “Умидли таржимон” (ёш таржимонларга).
Адабиёт ва дўстлик байрами сифатида ташкил этилган бугунги тақдирлаш маросимида Халқаро мукофот ғолибларининг ҳар бири махсус диплом, кўкрак нишони ва базавий ҳисоблаш миқдорининг 300 баравари, рағбатлантирувчи мукофот эгалари эса фахрий ёрлиқ ва базавий ҳисоблаш миқдорининг 55 баравари миқдорида бир марталик пул мукофоти билан тақдирланди.
Танлов бадиий таржима соҳасининг ривожи учун ҳам муҳим аҳамиятга эга. Таржимашунослик соҳаси учун янги-янги тадқиқот объектлари яратилади, ўзбек адабиёти тарғиботи учун уфқлар кенгаяди, ёш таржимонларни етиштириш ишлари ҳам янги босқичга кўтарилади.
Муҳаммад Ризо Огаҳий номидаги халқаро мукофот миллий адабиётимизга жаҳон адабиётидаги илғор шакл ва изланишларни олиб кираётган, ўзбек адабиётининг сара асарларини хорижда тарғиб қилаётган фидойи таржимонлар меҳнатига муносиб рағбатдир.
Танловга жами 60 нафар таржимонлардан ижодий ишлар қабул қилинди. Бу танлов номинациясининг ҳар бирига ўрта ҳисобда 10 нафардан номзод тўғри келди деганидир.