Мозори Шариф

Мозори Шариф

ergherhre.jpg

        Мозори Шариф — Афғонистоннинг шимолий қисмидаги шаҳар бўлиб,  у Балх  вилоятининг маркази ҳисобланади. Ўрта асрларда бу жойда Хўжа Хайрон қишлоғи  бўлган.

Тарихий маълумотларга кўра, бу ерда пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в)нинг суюкли куёвлари Ҳазрати Али (р.а) дафн этилган. Султон Аҳмад Санжар Ҳазрати Али мозори устида биринчи мақбарани қурдирган. Аммо 1220 йилда Чингизхон  уни буздириб ташлаган.  1481-1482 йилларда ана шу жойда янги мақбара  қурилгач, у зиёратгоҳга айланган Шунинг учун у  Мозори Шариф, яъни муқаддас мозор шаҳар номини олган.

Мозори Шарифда XV асрда Хуросон валиаҳди ва шоир Ҳусайн Бойқаро ташаббуси билан томонидан бу ерда барпо этилган  масжид деворлари ва гумбазлари ферузаранг тошлар ва бўёқлар билан ишлов берилганлиги учун  “Кўк масжид” номини олган.

Кўк масжид иншооти нафақат афғон халқи, балки, Ислом маданий меросининг йирик намуналаридан бири ҳисобланади. Кўк масжид  Афғонистонга ташриф буюрувчи сайёҳларнинг асосий ташриф манзили ҳисобланади. Иншоот икки қисм –масжид ва мақбарадан иборат.

Асрлар давомида мунтазам таъмирлаш ишлари туфайли ушбу масжид Афғонистондаги энг яхши сақланиб келаётган тарихий қадамжолардан ҳисобланади. Ҳар йили анъанавий тарзда Наврўз ва Ҳайит айёмлари муносабати билан масжид устида мамлакат байроғининг кўтарилиши бир неча йилдирки афғон халқи миллий анъаналаридан бирига айланган.

dafwgewgeg.jpg

dasdadw.jpg

dfggeg.jpg