Монтажчилар шижоати
Монтажчилар шижоати

Бугун Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази улкан мажмуасида бўлган киши қурилиш ишлари кундан кунга жадаллашаётганига ишонч ҳосил қилади.
Марказ биносининг гумбаз қисмида безак ишлари намуналари, гумбаз остидаги мўътадилликни сақлаш доирасида ярим гумбаз сирти иссиқлик изоляция материаллари билан қопланмоқда. Бинонинг ички қисмида пардевор териш ишлари якунланмоқда ва мухандислик тармоқлари - канализация, шамоллатиш тизимларини барпо этиш ишлари бажарилмоқда.
Марказнинг асосий биносига кириш қисмларида зинапоялар, қияликлар ва майдончалар учун бетонлаш ишларига армотўрлар ўрнатилмоқда.

Бино ёнидаги уч қаватли 600 автоуловга мўлжалланган ер ости автосаройи қурилишида хам иш қизғин. Бинонинг биринчи ва иккинчи қаватларида қурилиш-монтаж ишлари амалга оширрилмоқда.
Юқорида қайд қилинганидан Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази улкан мажмуаси қурилишининг ҳамма объектларида бугунги кунда монтажчиларни учратиш мумкин. Улар қурилиш суръатини ошириш учун монтаж ишларини тезроқ ниҳоясига етказиз зарурлигини ҳис этган ҳолда чинакамига шижоат намуналарини кўрсатишмоқда.
Автосарой ва асосий бино оралиғида коммуникация тармоқлари учун коллектор қурилиши ҳам бошлаб юборилган.




