Моддий ёрдам дастури амалда
Моддий ёрдам дастури амалда

Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш, эҳтиёжманд оилаларни қўллаб-қувватлаш давлат сиёсатида устувор йўналишлардан бири бўлиб қолмоқда. Шу мақсадда қабул қилинган қарорлар ижроси изчил таъминланиб, манзилли ёрдам кўрсатиш ишлари тизимли равишда амалга оширилмоқда.
Мавжуд қонунчиликка мувофиқ, эҳтиёжманд аҳолини қўллаб-қувватлаш мақсадида моддий ёрдам тўловлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.
Биринчи босқичда 616 минг 305 оилага жами 422,4 миллиард сўм маблағ тўлаб берилди. Жумладан 225 минг 541 оилага 1 миллион сўмдан моддий ёрдам ажратилган.
Шундан 207 минг 661 та — давлат таъминотидаги оилалар, 3 минг 848 та — етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар яшаётган оилалар, 17 минг 32 та — ёлғиз яшовчи, парваришга муҳтож кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга кўмак берилган.
387 минг 764 кам таъминланган оилага эса 500 минг сўмдан маблағ тўлаб берилди.
Иккинчи босқичда эса рўйхати қўшимча шакллантирилган ҳамда ҳужжатлари ўрганилаётган оилаларга моддий ёрдам йўналтирилади.
Моддий ёрдам кўрсатиш жараёни шаффофлик ва манзиллилик тамойиллари асосида давом эттирилмоқда. Бу эса ижтимоий ҳимоя чораларининг ҳақиқатан ҳам муҳтож оилаларга етиб боришини таъминлашга хизмат қилмоқда.