Мир Араб олий мадрасасида «Қабул – 2021» имтиҳонлари бошланди

Мир Араб олий мадрасасида «Қабул – 2021» имтиҳонлари бошланди

dyjdytjkdtykdtjsrdhtsergsege.jpg

Мир Араб олий мадрасасида 2021-2022 ўқув йили учун ижодий имтиҳонлар бошланди. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси хабар бермоқда.

 

Имтиҳонларни олий мадраса ректори Ҳайдархон домла Йўлдошхўжаев кириш сўзи билан очиб берди.

 

Ижодий имтиҳонлар бошланишида Ўзбекистон мусулмонлари идораси Таълим ва илмий-тадқиқот бўлими бошлиғи Салоҳиддин Шерхонов Дин ишлари бўйича қўмита Диний-маърифий таълим муассасалари билан ишлаш бўлими бошлиғи Бобомурод Рустамов, қабул ҳайъати аъзолари иштирокида ижодий имтиҳонларни ўтказиш тартиби, белгиланган қоидалар тушунтирди. Кейин эса абитуриентлар ва ота-оналар гувоҳлигида имтиҳон билетлари солинган ва муҳрланган махсус қоплар очилди.

 

Шундан сўнг абитуриентлар карантин талаблари асосида олий мадрасаси биноси имтиҳон учун ажратилган айвон қисми жойга киритилиб, муҳрланган конвертлардан бирини танлаб, билет саволларига тайёрланиш учун парталардан жой олишди. Маълум вақтдан сўнг абитуриентлар имтиҳон олувчи ўқитувчилар олдида билет саволларига жавоб беришди.

 

Имтиҳон жараёнларини Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, институт қабул ҳайъати аъзолари ва турдош ташкилот вакиллари кузатиб, назорат қилмоқда.

 

Маълумот учун, 2021-2022 ўқув йили учун кундузги таълим бўйича Мир Араб олий мадрасасига 114 нафар йигит ва 25 нафар аёл-қиз абитуриент ҳужжат топширган.