Мир Араб махсус билим юрти таъмирланмоқда
Мир Араб махсус билим юрти таъмирланмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарорига биноан Бухоро маданият коллежи Мир Араб махсус ўрта билим юртига айлантирилган эди. Ҳозирги пайтдаЎзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Алоҳида муҳим ижтимоий, маданий ва тарихий аҳамиятга эга бўлган объектларни қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш дирекцияси томонидан ушбу махсус ўрта билим юрти мажмуаси реконструкция қилиниб, тубдан таъмирланмоқда.

Бош пудратчи - “Когоннефтегазэнерго сервис” маъсулияти чекланган жамиятининг қурувчилари коронавирус пандемияси пайтида ҳам таъмирлаш ишларини тўхтатганлари йўқ. Бу ерда жамиятнинг 150 нафар қурувчиси карантин талабларига қатъий риоя қилган ҳолда меҳнат фаолиятини амалга оширмоқдалар.
Билим юрти мажмуаси реконструкция қилинаётган қурилиш майдончасига кириш олдида «дезинфекция йулакчаси» ўрнатилган. Ҳар бир қурувчи қурилиш майдонига киришдан олдин дезинфекция қилиниб, тана ҳарорати ўлчанади.

Таъмилаш ишлари белгиланган жадвал асосида олиб борилмокда. Қурувчилар ўқув биносининг олд қисмини таъмирлаш ишларини ниҳояси етказмоқдалар. Шунингдек, ётокхона ва ошхона биносининг олд кисмларини таъмирлаш, мажмуа ички қисмини пардозлаш ишлари ҳам белгиланган режа асосида давом этмоқда.

Мир Араб махсус ўрта таълим юрти мажмуасининг таъмирланиши бу ерда юқори малакали мутахассислар тайёрлаш учун талабаларга барча шарт-шароитлар яратиш мақсадини кўзлайди.





