“Миллий рақс ижрочилиги” республика кўрик-танлови
“Миллий рақс ижрочилиги” республика кўрик-танлови
Андижон шаҳридаги З Мукаррама Турғунбоева номидаги “Миллий рақс ижрочилиги” республика кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.
Танлов миллий рақс санъатимизни мазмунан янада бойитиш, ўлмас анъаналарни давом эттириш, рақс йўналишида иқтидорли ёшларнинг истеъдод ва салоҳиятини тўлақонли намоён этишларига кўмаклашиш, уларни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш мақсадини кўзлаган.
Андижон вилояти маданият бошқармаси ҳамда бир қатор ташкилотлар ҳамкорлигида ўтказилган рақс танловнинг вилоят босқичида унинг туман ва шаҳар босқичларида ғолиб бўлган иқтидорли раққосалар иштирок этди.
Танловда қатнашчилар М.Турғунбоева томонидан саҳналаштирилган ҳамда ўзлари танлаган ихтиёрий рақсларни ижро этиб, истеъдод ва маҳоратларини намойиш этди.
Ғолиб ва совриндорлар танлов ташкилотчилари томонидан диплом ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.
