Миллий медиа соҳасининг долзарб масалалари

Миллий медиа соҳасининг долзарб масалалари

 

prlsppmrtvpvruuuuaaaa.png

 

Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси томонидан “Ўзбекистонда журналистика соҳасини ривожлантиришнинг долзарб масалалари” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

Маълумки, Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси томонидан соҳанинг долзарб масалаларини ўрганиш ва журналистикани ривожлантириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш мақсадида март-май ойлари давомида республикамизнинг 14 та ҳудудида 50 га яқин тадбирлар ўтказилди. Уларда 1000 га яқин журналистлар, медиа-экспертлар ва соҳа вакиллари иштирок этди.

Давра суҳбатида мамлакатимизда журналистика ва оммавий ахборот воситалари фаолиятини такомиллаштириш, касбий этика тамойилларини мустаҳкамлаш ҳамда соҳага оид истиқболли ривожланиш йўналишларини белгилаш масалалари муҳокама қилинди.

Хусусан, Ўзбекистон журналистларининг Ахлоқ-одоб кодекси лойиҳаси, Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси Этика комиссиясининг фаолият йўналишлари ва вазифалари, 2026–2030-йилларга мўлжалланган журналистика соҳасини ривожлантириш стратегияси лойиҳаси юзасидан фикр алмашилди.

Давра суҳбатида билдирилган таклиф ва мулоҳазалар журналистика соҳасини ривожлантиришга қаратилган муҳим ҳужжатларни такомиллаштириш, журналистларнинг касбий масъулияти ва медиа этикаси тамойилларини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.