“Миллий қадриятлар ойлиги” – миллат руҳининг кўзгуси            
    
        
        
“Миллий қадриятлар ойлиги” – миллат руҳининг кўзгуси
 
Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ташаббуси билан мамлакатимиз бўйлаб “Миллий қадриятлар ойлиги” ўтказилмоқда.
         Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2023 йил 25 декабрда қабул қилган “Номоддий маданий меросни муҳофаза қилиш, илмий ўрганиш ва тарғиб қилишни ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори номоддий маданий меросимиз, хусусан, мақом ва бахшичилик санъатини ҳимоялаш, илмий ўрганиш, тарғиб этиш ва миллий қадриятларимизни кенг намоён этиш билан боғлиқ фаолиятни янада такомиллаштириш, шунингдек, “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини амалга оширишдек мақсадларни кўзлайди. 
         Қарорда шунингдек, 2024 йилдан бошлаб ҳар йили март ойида “Миллий қадриятлар ойлиги” тадбирлари ва халқ сайлларини ўтказиш кўзда тутилган. 
         “Миллий қадриятлар ойилиги” доирасида Қорақалпоғистон Республикаси, барча вилоятлар ва Тошкент шаҳрида бахшилар, мақом санъати ижрочилари иштирокида концертлар, халқ ўйинлари, сайллар, фольклор санъати намойишлари, ижодий танлов ва фестиваллар бўлиб ўтмоқда. Бу тадбирлар халқимизнинг севимли байрами – Наврўз айёмига ўзгача шукуҳ бағишлаётгани билан аҳамиятли бўлмоқда.