Миллий қадриятлар
Миллий қадриятлар
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2023 йил 22 декабрда бўлиб ўтган Республика Маънавият ва маърифат кенгашининг кенгайтирилган йиғилишида миллий анъаналаримизни асраб-авайлаш ва бойитишга алоҳида эътибор беришни таъкидлади.
Ҳақиқатан ҳам ҳар бир элнинг ўзига хос урф-одатлари ва қадриятлари бор. Миллий либослар уларнинг ажралмас қисми саналади. Халқимизга хос анъана ва қадриятларни мужассамлаштирган миллий либосларимиз дунёда машҳур.
Пойтахтимизда миллий кийимлар ва қадриятларга бағишлаб ташкил этилган “Миллийлик — миллат бренди” лойиҳаси доирасида муҳим ишлар амалга оширилмоқда.
Жумлдан “Ўзбеклигим — ўзлигим” нодавлат ва нотижорат ташкилоти миллий қадриятлар - ўзбекона либосларни кенг тарғиб қилиш мақсадида ташкил этилган. Ташкилот жамоатчилик ва таълим муассасалари билан ҳамкорликда иш олиб бормоқда.
Миллийлик тарғиботи йўлида лойиҳалар амалга ошириб келинмоқда. Хусусан, ташкилот томонидан “Она қизим”, “Қизлар ибоси – миллат либоси”, “Ўзбегим” челленжлари ва элликка яқин флешмоб ҳамда тадбирлар ўтказилди.




