“Миллат ривожида ислом цивилизациясидан олинадиган ҳикматлар”

“Миллат ривожида ислом цивилизациясидан олинадиган ҳикматлар”

 

oopaoapyyva.jpg 

 

Ўзбекистон халқаро ислом академияси, Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази ҳамда Малайзия исломни англаш институти ҳамкорлигида “Миллат ривожида ислом цивилизациясидан олинадиган ҳикматлар” мавзусида халқаро симпозиум ўтказилди.

Ўзбекистон халқаро ислом академияси Матбуот хизматининг  хабар беришича, симпозиумда Академия ректори Уйғун Ғафуров, Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази директори Шоазим Миноваров, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон домла Ишматбеков, Малайзия исломни англаш институти раиси Муҳаммад Нур Манути, институт вакиллари, Ислом цивилизацияси маркази ходимлари, Академия профессор-ўқитувчилари ҳамда талаба-магистрлар иштирок этган.

Тадбирда “Ислом цивилизациясидан олинган ҳикмат сабоқлари кимга керак?”, “Малайсиа МАДАНИ” цивилизацион лойиҳа сифатида”, “Абу Ҳафс Насафийнинг ислом илмлари ривожидаги ўрни”, “Ислом ва фан тараққиёти: Малайзия тарихидан сабоқлар”, “Ибн Синонинг ахлоқ-одобга оид асарлари ва уларнинг хусусиятлари”, “Ислом цивилизациясининг давлатчилик ҳикмати” ҳамда “Ислом цивилизациясида аниқ фанлар ривожида Мусо ал-Хоразмийнинг ҳиссаси” каби мавзуларда маърузалар тингланган.