“Меҳрли мактаб” таълим дастури

“Меҳрли мактаб” таълим дастури

 

fghfsdghfsghfghfghfg.jpg

 

      Мамлакатимиз ҳудудларида ташкил этилган “Меҳрли мактаб” таълим дастури ўқувчиларнинг индивидуал эҳтиёжларини ҳисобга олади ва узлуксиз таълимни таъминлайди. Сурхондарё вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида фаолият юритаётган мактаб иш бошлаганидан буён узоқ вақт давомида даволанаётган 87 нафар мактаб ёшидаги, 69 нафар боғча тарбияланувчилари қулай ва қўллаб-қувватловчи таълим муҳитида ўқишни давом эттириш имкониятига эга бўлди. 

       Мактабда болалар нафақат анъанавий фанлар, балки ижодкорлик, робототехника, шахмат билан ҳам шуғулланади, турли ривожлантирувчи ва интеллектуал тадбирларда иштирок этади.

        Таълим жараёнида рақамлаштирилган дарсликлар қўлланилади. Бундан ташқари, болалар, ота-оналар ва ўқитувчилар учун психологик-педагогик ёрдам хизмати ҳам йўлга қўйилган. Бу ерда фаолият юритаётган барча мутахассислари госпиталь шароитда ишлаш бўйича махсус тайёргарликдан ўтган. Мактаб инфратузилмаси ва дизайни эса тиббий талаблар асосида яратилган ҳамда гипоаллерген ускуналар, мебель ва техникалар билан жиҳозланган.