«Меҳр ҳаракати»
«Меҳр ҳаракати»

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгаши ташаббуси билан «Меҳр ҳаракати» ташкил этилди. Ушбу ҳаракат доирасида Қорақалпоғистон Республикасидаги барча идора, кархона ва ташкилотлар хайрия тадбирида фаол иштирок этиб, ёрдамга муҳтож оилалар ҳолидан хабар олишиб, уларга мурувват кўрсатишмоқда.
Мазкур хайрия тадбирига диний ташкилотлар ҳам ўз ҳиссасин қўшиш мақсадида Қорақалпоғистон мусулмонлари қозиёти Нукус шаҳридаги ёрдамга мухтож 20 оилага озиқ-овқат маҳсулотлари, фарзандларига қишки иссиқ кийимлар, иситиш ускуналари ва уй-рўзғор буюмлари тақдим этмоқда.




