МДҲга аъзо давлатлар маданий мероси виртуал музейи

 

МДҲга аъзо давлатлар маданий мероси виртуал музейи

 

 ovorvrpvaprar.jpg

Москва шаҳрида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Ҳукумат раҳбарлари кенгашининг навбатдан ташқари йиғилиши доирасида  МДҲга аъзо давлатлар маданий мероси виртуал музейини яратиш бўйича ноёб лойиҳа муваффақиятли амалга оширилди.

Музейни ташкил этиш ташаббуси Ўзбекистон  Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан таклиф этилган эди. Ушбу лойиҳадан кўзланган мақсад МДҲ давлатларининг моддий маданий меросини Интернет тармоғидаги ягона виртуал музейда бирлаштиришдан иборат.

МДҲ Ҳукумат раҳбарлари кенгаши йиғилишида иштирок этган Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Орипов Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги давлатлари вакилларига Ўзбекистондаги XV Тошкент халқаро кинофестивалидаги фаол иштироки учун миннатдорлик билдирди.

Бош вазир шунингдек Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо давлатларда  бадиий фильмларни суратга олишда ҳамкорлик қилиш ҳам  яхши анъанага айланганлиги ва Россия давлат киноматографиясининг Тошкент шаҳридаги филиалида Россия ва Ҳамдўстлик мамлакатлари кино юлдузлари иштирокида мунтазам равишда маҳорат дарслари, учрашувлар ўтказиб келинаётганлигини таъкидлади. “Биз деярли барча ҳамкорларимиз билан мамлакатларимиз маданияти, тарихи ва замонавий ютуқларининг ёрқин томонларини намойиш этган қатор икки томонлама тадбирларни ўтказганимиз қувонарлидир”, деди у.