Мажоритар акциядор деб ҳисобланиш учун талаблар
Мажоритар акциядор деб ҳисобланиш учун талаблар

“Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонунга ўзгартиришлар киритилди.
Қайд этилишича, жамият овоз берувчи акцияларининг 50 фоизидан ортиғига эгалик қилувчи ёхуд акциялари миқдори жамиятнинг бошқа ҳар бир акциядори улушига нисбатан кўп бўлган, шунингдек, овози қарор натижасига ҳал қилувчи таъсир кўрсатиши мумкин бўлган улушдор мажоритар акциядор деб эътироф этилади.
Жамият кузатув кенгаши аъзолари, жамият директори, бошқарув аъзолари ҳамда ишончли бошқарувчининг фидуциар мажбуриятлари нималарни ўз ичига олиши белгиланди.
Вазифа ва мажбуриятларини амалга оширишда виждонан ҳаракат қилиб, жамият ва акциядорлар манфаатларини энг кўп акс эттирувчи усуллардан фойдаланиш, тегишли мол-мулкдан шахсий манфаатларда фойдаланмаслик, жамият бошқарув органлари розилигисиз унинг асосий фаолияти йўналишларига хос бўлган соҳадаги тадбиркорлик қилмаслик шулар жумласидан.
Бундан ташқари фидуциар мажбуриятларга махфий ахборотни ошкор қилмаслик, ўз вазифаларини бажариш билан боғлиқ қарорлар қабул қилиш эвазига моддий қимматликлар олмаслик ҳам киритилган.